5 ноябрь куни Хьюстонда (АҚШ) вафот этган шоир Абдулла Ориповнинг оила аъзолари марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш ва ўз ватанида дафн қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида маълум қилинди.

ТИВ Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига консуллик ва бошқа масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш тўғрисида кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 76 ёшида ҳаётдан кўз юмди.