Ўзбекистон миллий телекоммуникация оператори ҳисобланган «Ўзбектелеком» компанияси бош директорлигига Шуҳрат Қодиров тайинланди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинди.

Шуҳрат Қодиров ўтган йилнинг мартидан буён UZMOBILE миллий мобиль оператори («Ўзбектелеком» филиали) директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

У янги лавозимга мазкур вазифада 2013 йил мартидан буён ишлаб келаётган Абдурашид Абдумўминов ўрнига тайинланди.