Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, хабар қилинди «Газета.uz"га вазирликдан.

Шерзод Шерматов (1977 йилда таваллуд топган) — Тошкент давлат техника университети (1998 йил) ва Йель университети (АҚШ, 2000 йил) битирувчиси.

Бунга қадар Тошкентдаги Инҳа университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган. Унгача эса Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси (ҳозирги — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раиси ўринбосари эди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида Интеллектуал мулк агентлиги директорлигига тайинланган Алишер Файзуллаев ўрнига фаолият кўрсатади.

Тошкентдаги Инҳа университети ректорлиги эса мазкур ОТМда маъмурий масалалар бўйича менежер вазифасини бажарган Сарвар Бобохўжаев тайинланди.