1−5 декабрь кунлари Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларига қисқа муддатли таътил берилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазири шу ҳақдаги буйруққа имзо чекди.

«Мазкур қарор талабалар 4 декабрь куни ўз яшаш жойлари бўйича конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишлари ва Ўзбекистон Президенти сайловида овоз беришлари учун қабул қилинди», — дея хабар қилинди ОЎМТВдан «Газета.uz"га.