3−4 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

Республика бўйлаб ёмғир ёғиши, жойларда кучайиши кутилмоқда. 3 ноябрь кечаси, 4 ноябрь кечаси ва тонгида айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шамолнинг тезлигини 17−22 м/с га қадар кучайиши кутилмоқда.

Ҳароратнинг кескин совуши 3 ноябрь кундузи бошланади, 4−5 ноябрда ҳарорат кечаси 0…+2 даража Цельсий, жойларда — -1…−2, кундузи — +5…+7 даражагача бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ушбу икки кунда сел келиш хавфи бор.

Об-маълумотларининг тўлиқ тафсилоти билан Ўзгидромет сайти орқали танишиб олишингиз мумкин.