Ўзбекистон Марказий банки 22 октябрь куни «Мадад Инвест Банк» хусусий акционерлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этди. Бу ҳақда МБ сайтида хабар қилинди.

Шундай қилиб мамлакатдаги банклар сони 27 тага етди. Уларнинг 3 таси давлат, 11 таси акционерлик тижорат, 8 таси хусусий ва 5 таси хориж капитали иштирокидаги молия муассасаларидир.