Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилиш 2−3 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қиладилар.