«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йилнинг тўққиз ойи давомида 15,8 млн кишини манзилига етказди. Бу ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 2 фоиз кўп демакдир.

Юк ташиш ҳажми 50,5 миллион тонна ёки суткасига ўртача 184,5 минг тоннани (+0,2%) ташкил этди, дея хабар қилинди компания сайтида.

Экспорт эса 275,7 млн АҚШ долларига етиб, ўтган йилнинг январь-сентябрт ойларига қарагандан 5,2 фоиз кўп натижа қайд этилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» саноат-ишлаб чиқариш корхоналари томонидан нархга таққосланганда 312,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Инвестицион дастурлар доирасида барча молия манбалари ҳисобидан 673,66 млн доллар маблағ ўзлаштирилди.