31 октябрь куни Душанбеда (Тожикистон) U-19 аёллар жамоалари ўртасида Осиё чемпионати-2017 саралаш мусобақаси учинчи тури доирасида Ўзбекистон кичик ҳисоб — 1:0 билан Хитой тайбэйни мағлуб этди.

Учрашувдаги ягона гол пеналтидан 27- дақиқада Мафтуна Панжиева томонидан киритилди.

Учинчи тур якунларига кўра Ўзбекистон термаси 9 очко билан Осиё чемпионати финалига йўл олди.