Вазирлар Маҳкамаси 27 октябрдаги қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Фахриф донори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритди.

Эндиликда энг камида 40 марта қон, энг камида 60 марта унинг таркибий қисмларини беғараз топширган донорларга кўкрак нишони билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробари миқдорида бир йўла пул мукофоти тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, «фахрий донорлар» стационар даволаниш-профилактика муассасаларида (пулли шифохона ва бўлимлардан ташқари) бепул овқатланиш ҳуқуқига ҳам эга.