Москва марказидаги хиёбон Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталади. Мазкур маскан Якиманка туманида республиканинг консуллик бўлими ҳамда меҳмонлар уйи яқинида жойлашган, хабар қилинди Москва Мэрияси сайтида.

Россия ва Ўзбекистоннинг илм-фан, сиёсат ва санъат намоёндалари шаҳар раҳбариятига консуллик яқинидаги номсиз хиёбонни Ислом Каримов номи билан аташ илтимоси билан чиқди. Унча катта бўлмаган хиёбонга Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номини қўйиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Москва ҳукуматининг 1 ноябрдаги йиғилишида кўриб чиқилади.

Бундан аввал Москва мэри ўринбосари Леонид Печатников раислидаги Шаҳар ҳудудий бирликларни номлаш маҳкамалараро комиссияси Ислом Каримов шарафига ёдгорлик хиёбонинини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлаган эди.