29 октябрь куни Душанбеда (Тожикистон) аёллар U-19 жамоалари ўртасида Осиё чемпионати-2017 саралаш мусобақаси иккинчи турида Гонгни қийинчиликсиз 3:0 ҳисобига мағлубиятга учратди. Миллий терма жамоа таркибидаги Феруза Бобохўжаева (53-дақиқада) учрашувдаги илк голни нишонлаган бўлса, 78 ва 79-дақиқаларда Шаҳноза Қурбонова дубль қайд этди.

Иккинчи тур якунларига кўра Ўзбекистон B гуруҳида 6 очко билан биринчи ўринни Тожикистон термасини 2:5 ҳисобига мағлуб этган Хитой Тайбэйи билан бўлишиб турибди.

Осиё чемпионати финал қисмига йўлланмани фақатгина саралаш турнири ғолиби қўлга киритиши мумкин. Улар келгусида сўнгги қитъа биринчилигининг энг яхши жамоалари бўлган Япония, КХДР, Жанубий Корея ва Хитой билан финал баҳсларини давом эттириради. Мазкур саккиз жамоа августда Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2017 ғолиблиги учун курашади.

Сўнгги саралаш учрашувида 31 октябрь куни Баҳром Норсафаров жамоаси Хитой Тайбэйи вакиллари билан ўйнайди. Ўзбекистон ғолиб чиққан тақдирди, ОЧ-2017 йўлланмасига эга бўлади.