Наманган вилоятининг Нурафшон қишлоғида ВАЗ-2106 автомашинаси ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса сабабчиси яширинган, жабрланган аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Уриб юбориш далили бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўтказилган тезкор қидирув чора-тадбирлари натижасида жиноят 20 ёшли маҳаллий фуқаро томонидан содир этилгани аниқланди.

Гумондор қўлга олинган, айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.