Чоршанба куни кечқурун Нукусда ер ости силкинишлари сезилди, дея хабар қилди Қорақалпоғистон пойтахтида яшовчи фуқаро «Газета.uz"га.

"Таҳририятимиз янги турар-жой биноларидан бирининг катта витринали ойналарга эга биринчи қаватида жойлашган. Зилзила беш сонияча сезилиб турди, ойналарнинг кучли силкиниши эшитилди", — деди «Нукусская неделя» газетаси бош муҳаррири Азамат Давлетмуратов.

Зилзила тахминан 19:20 да содир бўлган.

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Туркманистоннинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, магнитудаси 5,7 ни ташкил қилган.