Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Кветта шаҳридаги полиция академиясида содир этилган террорчилик ҳужуми натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Навоз Шарифга мактуб йўллади, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Покистон Ҳукумати ва халқига чуқур таъзия билдирди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва жароҳат олганларга самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, академияга уюштирилган ҳужум натижасида 60 нафардан зиёд киши қурбон бўлди, 165 киши жароҳатланди. Ҳужум учун жавобгарликни «Ислом давлати» террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.