26 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида (Қирғизистон) бўлади, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Адҳам Икрамов 1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бошчилигидаги қўшни мамлакат вакилларини кутиб олган делегацияга раҳбарлик қилган эди. Учрашувлар якунига кўра, ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан Президент Девони, ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбоблари ўрин олган.

Улар Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ва музокаралар ўтказади. Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.