Ўзбекистон термаси 24 октябрь куни Манама (Баҳрайн)да 19 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати чорак финалида Эрондан 2:0 ҳисобига мағлубиятга учради ва ЖЧ-2017 U-20 йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Эронликлар ҳужумчиси Ризо Жафарий дастлаб учрашувнинг 13-дақиқасида ҳисобни очди, иккинчи қисмда эса дубль қайд этди.

Мусобақа регламентига кўра, Жанубий Кореяда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси турнир ярим финалига йўл олган тўрт жамоага насиб этади. Эндиликдан ярим финалда Эрон Саудия Арабистони билан ўйнаса, Япония Вьетнам билан учрашади.

Бунга қадар худди шу босқичда Ўзбекистон U-16 термаси ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаган эди.

Видео