26 октябрь куни Қирғизистон Республикасига дўстона қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси ташриф буюради, хабар қилинди Қирғизистон ҳукумати сайтида.

1 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари Мухамметкали Абулгазиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси ўзбек томонининг таклифи билан Андижон вилоятига ташриф буюриб, қирғиз-ўзбек муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларда иштирок этган эди.

Ўзбекистон делегациясининг жавоб ташрифи Қирғизистоннинг чегарадош Ўш вилоятига бўлади. Режага кўра, делегация Ўш марказий майдонидаги байрамона маданий тадбирда қатнашиб, Қирғизистон халқлари ассамблеяси вакиллари билан учрашади. Бобур номидаги драматик театрда меҳмонларга «Манаснинг Семетей ўғли» театрлаштирилган постановкаси намойиш этилади.

Ўш марказий майдонида Ўзбекистон делегацияси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўздан кечириб, Ўш давлат университетининг «Ак буура» ўқув биносига ташриф буюради ва тиббиёт факультети талабалари билан учрашади.

Ташриф якунида делегация вакиллари «Сулайман-Тоо» тарихий-этнографик мажмуасида бўлади.

Учрашув якунлари бўйича делегациялар икки томонлама ҳужжатларни имзолайди.