29 октябрь куни соат 15:00 да Тошкентдаги бир неча манзилда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 27 йиллиги муносабати билан оммавий саводхонлик акцияси ўтказилади.

Тадбир UZINFOCOM маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда қатор ОТМлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Мазкур акцияда иштирок этиш ёши чегараланмаган бўлиб, унда ўзбек тилида ёза оладиган барча хоҳловчилар диктант ёзиш йўли орқали имло саводхонлиги бўйича ўз билимларини текшириб кўриш имкониятига эга бўлади.

Диктант олинадиган манзиллар

  • Алоқа тарихи музейи (Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси, 28 а);
  • Тошкент Давлат шарқшунослик институти (Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 25-уй);
  • Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (Ўзбекистон миллий Университети биносида, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет-4 кўчаси);
  • Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети (Учтепа тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси Г-9а мавзеси, 21 а).

Акцияда иштирок этиш истагида бўлганлар www.diktant.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мақсадга мувофиқ.