Ўзбекистонлик спортчилар Польшада анъанавий каратэ-до бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати ва жаҳон кубогида 12 олтин ва бир бронза медални қўлга киритди, хабар қилди ЎзА. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 100 га яқин давлатидан 200 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Асадбек ва Зиёдулла Сергаповлар, Азиз Мансуров, Диёр Намозов, Азиз Абдураҳмонов, Жамшид Пирмамадов, Элёр Ўроқбоев, Саиджалолхон Саъдуллахўжаев, Шаҳриёр Оқбоев, Саидбаҳромхон Ниёзхонов, Севара Мансурова, Ҳилола Неъматова олтин медални қўлга киритган бўлса, Меҳринисо Муҳаммаджонова бронза медаль билан тақдирланди.