Жорий йилнинг биринчи тўққиз ойи якунлари бўйича Ўзбекистонда инфляция даражаси 2,2 фоизни ташкил этди, дейилади Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

Аввал хабар қилинганидек, январь-сентябрь ойларида 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоиз, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди. Ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми — 9,4 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар — 11,2 фоизга ўсди.

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицити ва 2,2 фоизни ташкил қилган инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий барқарорликни сақлаш орқали эришилди, дейилади ҳисоботда.