Маиший техника бозорида ўз сервис марказларига эга йирик компаниялар ишлаб чиқариш сифати ва истеъмолчи ҳақида ғамхўрлик қилишни автоматик равишда кафолатлайди. Маиший техника ва электроника ишлаб чиқарувчи Artel компанияси ҳам ўз маҳсулотларининг сифати, қулайлиги ва фойдаланишда ишончли эканлигига кафолат беради.

Мана икки йилдан ошдики, Artel маҳаллий маркаси харидорларга пойтахт ҳамда мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ўз хизматларини таклиф қилмоқда. Компаниянинг энг янги технологияларни қўлловчи профессионал усталари хизмат кўрсатишга тайёр. Бугунги кунга келиб, компанияда 300 нафардан ортиқ малакали мутахассислар фаолият олиб бормоқда, ва у бу билангина тўхтаб қолмайди.

Artel маиший техникасини эксплуатация қилишда саволлар туғилган тақдирда республиканинг исталган нуқтасидаги сервис марказига мурожаат қилиш мумкин бўлади, компания мутахассислари кўмак беришдан фақат хурсанд бўлади. Компания ҳеч қачон мижозлари билан алоқани узмайди, зеро ҳар бир мижоз у учун қадрли. Artel мижозларнинг қулайлиги ҳақида қайғуради.

Шу муносабат билан компания маълум қиладики, эндиликда Artel сервис марказлари Навоий вилоятининг Зарафшон ҳамда Бухоро вилоятининг Ғиждувон шаҳарларида ўз хизматларини йўлга қўяди.

Сервис марказларида мутахассислар мижозлар томонинидан харид қилинган Artel савдо маркасининг техникаси билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал қилишга доим тайёр.

Батафсил маълумот учун Artel’нинг ягона ахборот марказига мурожаат қилиш мумкин: (+99871) 148−88−88.

Янги сервис марказларининг манзиллари:

  1. Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, 12-микротуман.
  2. Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳри, Юнус Ҳамадоний кўчаси, 7-уй.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.