19 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Қирғизистон делегацияси раҳбари Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида турли даражаларда икки томонлама алоқаларни ва уларнинг самарадорлигини фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Учрашув якунига кўра 2016−2017 йилларга мўлжалланган вазирликлараро ҳамкорлик дастури имзоланди.