Сентябрь ойида Тошкент иккиламчи квартира бозорида таклиф этилган 1 кв. м учун ўртача нарх август ойига қараганда 1 фоизга қимматлаб, 573 ш. б. (шартли бирлик)дан 577 га кўтарилди. Мазкур маълумотлар CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботда ўз ифодасини топди.

Панель туридаги хонадонлар «квадрати» нархи ўзгаришсиз қолди — 543 ш. б, ғиштли уйлар нархи эса 1 фоизга қимматлади — 613 дан 621 га.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича намоён бўлмоқда: бир хонали квартиралар — 571 ш. б. (-1%), икки хонали — 561 (0%), уч хонали — 590 (+2%), тўрт хонали — 597 (-1%), кўп хонали — 579 (-2%).

Бу борадаги тўлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.