18 октябрь куни Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади, хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Унинг ишида 50 дан зиёд ташкилотга аъзо мамлакат ва кузатувчи-давлатлар, шунингдек, қатор халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Тошкент сессиясидан 2017 йилда ўтадиган келгуси йиғилишга қадар Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ ТИВКга раислиги расман бошланади.

Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги раислиги «Таълим ва маориф — тинчлик ва яратувчанлик сари йўл» шиори остида ўтади.