Вазирлар Маҳкамасининг 7 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон фуқаролари, чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаганларни Тошкент ва пойтахт вилоятига доимий пропискага қўйиш тартиблари такомиллаштирилди, дея хабар қилди Norma.uz.

Ҳужжатда 59 та давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати келтирилган бўлиб, уларнинг раҳбарлари ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш бўйича мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам ўзгартишлар киритилди.

Эндиликда «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзавтосаноат» АК ва бошқаларнинг ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.