Lux Laundry санаб ўтилган сифатларнинг барчасига мос тушади — иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бу муассаса мижозлар орасида яхши томонлама обрў орттиришга улгурган ва муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки Lux Laundry’нинг асосий тамойили шундай — «мижознинг ҳар қандай истаги бажо келтирилиши шарт». Бунинг учун эса барча имконият бор.

Эҳтиёткорлик билан тозалашга қуйидагилар масъул:

  • Италияда ишлаб чиқарилган Firbimatic кимёвий тозалаш ускунаси;
  • Испаниянинг машҳур Girbau брендига мансуб кир ювиш ускунаси;
  • Италиянинг Pony ва Artmecc савдо белгиларига тегишли дазмоллаш ускунаси ва қадоқлаш конвейерлари;
  • Германияда ишлаб чиқарилган кимёвий совун, доғ кетказгич ва бошқа тозаловчи воситалар.
  • Ёрдамга ҳамиша шай тажрибали ва куйинчак ходимлар жамоаси.

Сервис ҳақида

Химчистка катта йўл ёқасидаги қулай жойда жойлашган ва кенг сиғимли автотураргоҳга эга — бу ерга ҳар доим автомобилда келиш мумкин, агар вақт жуда зиқ бўлса, химчистка курьерлари айтилган манзилга бориб, кирларни олиб кетади ва тозаланган ҳолда қайтариб олиб келади. Етказиб бериш хизмати ҳақи — 1 километр учун 1000 сўм, агар буюртманинг умумий миқдори 150 минг сўмдан ошса — бепул.

Lux Laundry’да мунтазам равишда турли акциялар ўтказилади. Масалан, ҳозирда 32 ўлчамгача бўлган болалар кийимларини тозалаш учун 50 фоизли чегирма амал қилмоқда.

Иш вақти анча қулай: 8:00 дан 19:00 гача, дам олиш куни — якшанба.

Нима учун Lux Laundry?

Чунки бу:

  • Юқори сифатли сервис;
  • Ёқимли нархлар;
  • Европа савдо белгиларининг замонавий ускуналари;
  • Мунтазам акциялар ва чегирмалар;
  • Тозаланган кийим-кечакни Тошкентнинг исталган нуқтасига етказиб бериш дегани.

Lux Laundry

Манзил: Юнусобод тумани, 5-мавзе, Еттичинор ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишмаси, 26-уй.

Мўлжал: 17-шаҳар шифохонаси қаршисида.

Телефон: (+99895) 169−66−66.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.