17−18 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, 18 октябрда айрим жойларда кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

17 октябрь куни кечга бориб Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 18 октябрда эса республиканинг айрим ҳудудларида қорга айланиш эҳтимоли бор. Шамолнинг 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19−20 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0…+2 даража Цельсийга тушиши, айрим жойларда −1…−2 даражага қадар совуши мумкин, кундуз кунлари эса ҳарорат +8…+10 даражага қадар бўлади.

16−19 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.