«Миллий тикланиш» Ўзбекистон Демократик партиясининг 15 октябрда бўлиб ўтган V съездида партия марказий кенгаши раиси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов номзоди Президентликка номзод сифатида тасдиқланди.

Сарвар Отамуратов (расмда — чапдан учинчи) делегатларга ўзининг сайловолди дастурини таништирди. Партия ахборот хизмати хабарига кўра, унда Ватан ва халқ манфаатлари ўз ифодасини топган.