14 октябрь куни Республика олимпия захиралари теннис мактабида Challenger туркумидаги халқаро мусобақанинг яккалик учрашувлари ҳамда жуфтлик ўйинлари финали бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткачиси Денис Истомин бир кунда учта муваффақиятли ўйин ўтказиб, Михаил Елгин билан жуфтликда Tashkent Challenger ғолибига айланди.

«Яккалик"да Истомин (жаҳон рейтингида 125-ўрин) икки сетда хорватиялик Иван Додиг (92) -6/4 7/6(13)ни мағлубиятга учратди. Учрашув 2 соату 16 дақиқа давом этди.

¼ финалнинг бошқа яккалик баҳсида словакиялик Лукаш Лацко (116) кутилмаганда француз Жереми Шарди (80)дан 4/6 7/6(3) 6/4 ҳисобига устун келди. Учрашув 2 соату 24 дақиқа давом этди.

Ярим финал беллашувида россиялик Константин Кравчук 1 соату 21 дақиқада босниялик Мирза Башични (174) — 7/5 6/3 ҳисобига енгди.

Финалга чиқиш баҳсида Денис Истомин икки сет натижасига кўра Лукаш Лацкодан устун келди — 6/4 6/4. Ўйин 1 соату 12 дақиқа давом этди.

Бир кун ичидаги учинчи ўйинда Денис Истомин мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Михаил Елгин билан икки сетда германиялик Андре Бегеман ва ҳиндистонлик Леандр Паесни 6/4 6/2 ҳисобига мағлубиятга учратди.

Мазкур ғалаба жорий мавсумдаги Истомин ва Елгиннинг илк титули ҳисобланади. Tashkent Challenger`даги ғалабаси уларнинг ҳар бирига ATP рейтингида 125 очко ва 7,75 минг доллар келтирди. Турнир совриндорлари эса — 4,5 минг доллар ҳамда 75 очнони қўлга киритди.

Фото