14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойи бўлиб ўтди, дея хабар қилди партия Марказий кенгаши матбуот хизмати.

Қурултойда ЎзХДПдан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзод ва унинг сайловолди дастурини тасдиқлаш, партия Уставига қўшимчалар киритиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан VI пленумда Ўзбекистон Президентлигига партиядан кўрсатилган номзод ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Хатамжон Кетмонов номзоди тасдиқланди.

Қурултойда, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Уставига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала юзасидан партия Уставига қонунчиликка мувофиқ тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.