Қаҳрамон Сариев Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди, дея хабар қилинди республика Вазирлар Кенгаши сайтида. Бунга қадар у Қорақалпоғистон иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият кўрсатган.

Вазирлар Кенгаши раҳбарлигига Қаҳрамон Сариев ушбу лавозимда 2006 йилдан буён ишлаб келаётган Бахадир Янгибаев ўрнига тайинланди.