12−13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 550 минг тонна пахта толасини харид қилиш ҳамда 1,322 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ярмаркада 40 дан зиёд мамлакат, шу жумладан, Хитой, Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея Республикаси, Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани ва Африка давлатлари ишбилармон доиралари вакиллари, эксперт ва мутахассислари иштирок этди.

Ярмарка иштирокчилари Тошкент вилоятидаги «Ўзбекистон» пахтани қайта тозалаш заводи, UzTex-Chirchiq қўшма корхонаси ва «Тошкент-Тола» пахта терминалига ташриф буюрди.