Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Ўзгидромет маркази 13−14 октябрь кунлари республика бўйлаб кучли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар ортади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5−7, кундузи -15−17 даражага тушади.

13−14 октябрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

«Ўзбекистонда узоқ давом этган қуруқ ва иссиқ об-ҳаводан сўнг Поволжья ҳудудидан салқин нам ҳаво массасалари оқими келтириб чиқарадиган салқин ҳарорат кузатилади, — хабар қилди синоптиклар «Газета.uz"га. — Баланд тоғ ҳудулларида куз бошланганидан буён илк бор ҳароратнинг манфий даражага тушиши кутилмоқда».

13 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +10…+12, кундузи — +13…+15 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 16 октябрь куни жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 дан +1…+6 даражагача ўзгариб туради, кундузи 13−14 октябрда — +10…+15, 15−16 октябрда — +13…+18 даража атрофида бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13 октябрда ёмғир ёғиши мумкин. 14−15 октябрда ёғингарчилик бўлмайди. 16 октябрда айрим ҳудудларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 13 ва 16 октябрь кунлари жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 ва 16 октябрда — +8…+13, 14−15 октябрда — +5…+10 даража, кундузи 13−14 октябрда — +13…+18, 15−16 октябрда — +18…+23 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 13 октябрь куни ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучайиши мумкин. 14−15 октябрь кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди, 16 октябрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 16 октябрь куни жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 октябрда — +8…+13, 14−16 октябрда — +5…+10, кундузи 13−14 октябрда — +13…+18, 15−16 октябрда — +18…+23 даража атрофида бўлади.

Сурхондарё вилоятида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 16 октябрь куни жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +11…+16, кундузи +24…+29 дан +19…+24 даражагача атрофида бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради 13 ва 15−16 октябрь кунлари ёғингарчиликлар кузатилмайди, 14 октябрда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучайиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 16 октябрь куни жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13−14 октябрда — +8…+13, 15−16 октябрда — +5…+10 даража бўлади, кундузи -+18…+23 дан +13…+18 даражагачани ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 13−14 октябрь кунлари ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучайиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа ўзгарган ҳолда 7−12 м/с тезликда эсади, 16 октябрь куни жойларда 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8 дан −2…+3 даражагача атрофида бўлса, кундузи 13−14 октябрда — +3…+8, 15−16 октябрда — +10…+15 даража бўлади.