Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Мўйноқ туманлари ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» нашри.

Беруний туман ИИБга подполковник Гурбангелди Аметов, Мўйноқ туман ИИБга — подполковник Жамбил Арзуев бошлиқ этиб тайинланди.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб туман ички ишлар бўлимида ҳам янги бошлиқ фаолиятини бошлади. Ушбу бўлимга подполковник Шуҳрат Искандаров раҳбарлик қилади.