Кунлар совумоқда. Heritage — «Мир ковров» гиламлар дўкони уйингизга илиқлик олиб кирмоқчи. Бунинг учун бутун октябрь ойи давомида дўконнинг барча гиламларига 30% чегирма берилади.

Дўконга куз-қиш мавсуми учун янги гиламлар коллекцияси келтирилган. У ерда Бельгия, Туркия, Эронда ишлаб чиқилган 100 хилдан ортиқ ва ўзимизнинг Самарқандда тайёрланган гиламлар сотилади. Танловнинг кўплиги уй ва офиснинг исталган хонаси учун мос гиламни топиш имконини беради.

«Мир ковров» қўлда тўқилган, ипак гиламларни ҳам сотади. Улар нафақат хонадонингизни бежирим қилиши, балки яқин инсонлар учун ажойиб совға ҳам бўлиши мумкин.

Дўкон ходимлари гиламларнинг сифатига, яхши сақланишига ҳамда намунали хизмат кўрсатилишига катта эътибор қаратади. Харидлар харидорнинг манзилигача бепул етказиб берилади.

Дўкон эшиклари ҳар куни 9:00 дан 20:00 га қадар очиқ.

Манзил: Тошкент, Беруний кўчаси, 18-б уй.

Мўлжал: «Ҳувайдо» тўйхонаси, «Беруний» метроси.

Телефон: (+99897) 702−70−70.

Реклама ҳуқуқи асосида.