Озарбайжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов 5 октябрь куни Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев билан музокара олиб борди, дея хабар қилинди Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сайтида.

Закир Гасанов Президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Бир кун муқаддам вазир Самарқанддаги Ислом Каримов қабрига ташриф буюриб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирган эди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси ва Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртига ҳам ташриф буюрди.