5−7 октябрь кунлари пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ"да «Ипак йўлида туризм» XXII Тошкент Халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтади. Марказий Осиёда сайёҳлик соҳасидаги энг йирик форум 1995 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Душанба куни ярмарка ташкилотлари — «Ўзбектуризм» Миллий компаниясининг «Буюк ипак йўли» агентлиги ўтказган матбуот анжуманида хабар берилганидек, ташриф буюрувчиларни анъанавий «Шарқона бозор» ҳамда Ўзбекистон ва бир қатор мамлакатларнинг сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари кутмоқда.

Андижон вилояти стендида андижонча паловни тайёрлаш бўйича мастар-классда қатнашиш ва ўзига хос узум навлари мазасидан тотиб кўриш мумкин.

Ярмарка доирасида экологик туризмни ривожлантириш масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини тараққий эттириш истиқболлари мавзуларида халқаро конференция ўтказилади.

Жорий йилда Таиланд ярмарканинг ҳамкор давлати ҳисобланади. Мазкур мамлакат туристик салоҳияти тақдимотидан ташқари, форумда «Чили — янги кашфиётлар ўлкаси», «Японияла туризмнинг ўзига хосликлари», «Ўзинг учун Мисрни кашф эт» ва «Малдив «А"дан «Я"гача».

Ярмаркага Россиянинг НТВ телеканали «Поедем, поедим!» дастури телевизион гуруҳи ташриф буюради. Бу сафар мазкур кўрсатув Тошкент ва Хоразм ошхонасининг ўзига хосликларига бағишланади.