GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрь куни Беларусда Ravon брендини намойиш қилди, хабар бермоқда автоишлаб чиқарувчи матбуот хизмати.

Беларусда янги бренднинг R2, Nexia R3 ва Gentra автомобиллари тақдимоти ўтказилди. Келгусида улар қаторига R4 моделининг қўшилиши кутилмоқда.

Октябрь-декабрда Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам янги бренд тақдимотини ўтказиш белгиланган. Шу билан МДҲнинг асосий автомобиль бозорлари қамраб олинади. Бундан аввал эса Россия, Қозоғистон ва Украинада тақдимотлар ўтказилди. 2017 йилда ҳар бир мамлакатда дилерлик тармоқларини кенгайтириш режалаштирилган.