28 сентябрдан 1 октябрга қадар Канаданинг Монреал шаҳрида фигурали учиш бўйича Autumn Classic International Skate Canada халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик фигурачи Миша Ге 11 мамлакатнинг 15 нафар иштирокчиси ўртасида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ге қисқа дастурда 79,52, эркин дастурда эса 151,03 балл тўплаб, фақатгина 2014 йилги Олимпия чемпиони япониялик Юдзуру Ханюдан умумий ҳисобда ортда қолди.