Президент сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округи ҳудудида 713 та сайлов участкаси ташкил этилди. Бу ҳақда жума куни округ сайлов комиссияси раиси Аҳмадхўжа Юнусхўжаев журналистларга маълум қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликлари, қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан камида 20 нафар ва кўпи билан 3000 нафар сайловчидан иборат этиб тузилади.

Сайлов участкалари рўйхати тартиб рақами, чегаралари ва манзиллари кўрсатилган ҳолда матбуотда эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 4 декабрда бўлиб ўтади.