2 октябрь куни 9:00 дан 11:00 гача Тошкентдаги бир қатор марказий кўчалар тўққинчи «Камолот-Тур» ёшлар веломарафони ўтказилиши муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ёпилади.

Пойтахт ҳокимияти ахборот хизматининг хабар қилишича, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай, Навоий, Шароф Рашидов, Мустақиллик, Амир Темур Ойбек, Глинка, Себзор ва Юсуф Хос Хожиб кўчаларида ҳаракат чекланади.

Тошкент маъмурияти ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўради.