28−29 сентябрь кунлари Навоий вилоятида Жанубий Кореянинг Инҳа университети госпитали шифокорлари ҳудудда истиқомат қилувчи 500 кишини тиббий кўрикдан ўтказди. Ҳукуматга қарашли бўлмаган «Соғлом авлод учун» халқаро жамғармаси томонидан ташкиллаштирилган бепул тиббий кўрикда беш мутахассис: гастроэнтеролог, педиатр, ортопед, отоларинголог ва инфекционист иштирок этди.

Жамғарма мутахассиси Фирдавс Ҳолиқов сўзларига кўра, ташкилот Инҳа университети билан бир қатор соғломлаштириш лойиҳаларини олиб бормоқда. Туғма юрак нуқсони билан дунёга келган ва сурункали касалликларга чалинган болалар республика клиникалари ва хорижий тиббиёт марказларида даволаш курсларини ўтамоқда.

26−27 сентябрь кунлари Инҳа унверситети госпитали шифокорлари Тошкент вилояти аҳолиси учун ҳам тиббий кўрикларни амалга оширди.