29 сентябрдан Ўзбекистон ҳудудида ҳавонинг совуши, ёғингарчиликлар ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.

«Газета.uz"га Ўзгидрометдан хабар қилинишича, 30 сентябрь-2 октябрь кунлари республика бўйлаб ҳарорат кечаси 10−15 даража, кундузи 20−25 даража Цельсийга тушади. Жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар кучаяди, 30 сентябрь куни кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 2 октябрга қадар республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, 30 сентябрь — 1 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 сентябрь куни +16…+18, 30 сентябрь-2 октябрда — +10…+15, кундузи 29 сентябрда — +30…+32 даража, 30 сентябрь — 2 октябрда — +20…+25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 29 сентябрь куни ёмғир ёғади, айрим жойларда кучайиши мумкин. 30 сентябрь — 2 октябрда ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 29 сентябрь куни айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 сентябрда — +10…+15 даража, 30 сентябрь — 2 октябрь кунлари — +7…+12, кундузи — +17…+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 29−30 сентябрь кунлари ёмғир ёғади, 30 сентябрь куни айрим жойларда кучаяди. 1−2 октябрда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 29−30 сентябрь кунлари айрим жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 сентябрь куни кечаси — +13…+18, кундузи — +28…+33 даража, 30 сентябрь — 2 октябрда кечаси — +10…+15, кундузи — +20…+25 даража бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради 30 сентябрь−1 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 30 сентябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 2−3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 сентябрь куни кечаси — +13…+18, кундузи — +28…+33 даража, 30 сентябрь — 2 октябрда кечаси — +10…+15, кундузи — +20…+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 сентябрь−1 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади. 2−3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси — +13…+18, кундузи 29 сентябрда — +30…+35 даража, 30 сентябрь — 2 октябрда — +22…+27 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 сентябрь−2 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 30 сентябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29−30 сентябрда — +13…+18, 1−2 октябрда — +10…15, кундузи 29 сентябрда — +27…+32, 30 сентябрь — 2 октябрда -+20…+25 даража бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 30 сентябрь-2 октябрда айрим жойларда ёмғир ёғади, 30 сентябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 30 сентябрда баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29−30 сентябрда — +10…+15, 1−2 октябрда — +4…+9 даража, кундузи 29 сентябрда — +20…+25, 30 сентябрь — 2 октябрда — +10…+15 даража бўлади.