Кикбоксинг бўйича Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари биттадан олтин ва кумуш ҳамда иккита бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

20 дан зиёд мамлакатнинг 1000 нафардан ортиқ спортчиси иштирок этган мусобақаларда Нодир Худойбердиев 69 кг гача вазн тоифасида ўз рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Нормуҳаммад Раҳмонбердиев эса ўз вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди. Мерож Истамшоев ваШоҳжаҳон Маҳаматов «бронза» соҳибларига айланди.