Дунёга машҳур юқори сифатли маиший техника ишлаб чиқарувчи брендлар: Samsung, Sony, LG, Siemens ва Bosch кабилар ўз сервис марказларига эга. Бу сервис марказлар мижозларга маиший техникани ишлатиш жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишга ёрдамлашади ва маҳсулотлар сифатини кафолатлайди. Шунинг учун харидорлар ушбу брендларга катта ишонч билдиради. Миллий бренд Artel ҳам жаҳон стандартларига риоя қилган ҳолда ўз харидорларига мукаммал ва юқори хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сервис марказларини очмоқда.

Ўз фаолиятини 2012 йилда бошлаган New Profi Technology масъулияти чекланган жамиятининг асосий мақсади — Artel бренди остидаги маиший техникаларни таъмирлашдан иборат. Сўнгги йилларда республикамизнинг ҳар бир вилоятида иккитадан сервис маркази барпо этилган бўлиб, уларнинг барчаси замонавий технологиялар асосида жиҳозланган. Artel маиший техникаларини мижозларнинг уйларига бориб таъмирлаш учун эса ҳар бир пунктга махсус жиҳозланган автомобиллар бириктирилган. Буларнинг барчаси аҳолига қулайлик яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Бугунги кунда корхонада 100 нафар малакали мутахассис ҳамда 200 нафардан зиёд катта тажрибага эга усталар фаолият кўрсатмоқда.

New Profi Technology сизга мамнуният билан шуни маълум қиладики, юртимизда аҳолига хизмат кўрсатувчи яна икки сервис маркази ишга туширилди. 2016 йилнинг 19 сентябрида Наманган вилояти Чуст шаҳридаги сервис марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди; 26 сентябрда эса Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида яна бир филиал иш бошлади. Сервис марказларимиз хизматингизга шай!

Батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+99871) 148−88−88.

Манзил:

  1. Наманган вилояти, Чуст шаҳри маркази, Бирлик МФЙ, Чустий кўчаси, 23-уй.
  2. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Намозгоҳ маҳалласи, Тарағай Баҳодир кўчаси, 164-уй, 1-қават.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.