Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалида мағлубиятга учраб, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлди.

26 сентябрь куни бош мураббий Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Ироқдан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Муҳаммад Дауд Жасурбек Умрзоқов дарвозасини учрашувнинг 6- ва 79-дақиқаларида забт этди.

Япония, Ироқ, Эрон ва КХДР футболчилари ярим финал ва U-17 жаҳон чемпионати иштирокчиларига айланди.

29 сентябрь куни ОЧ финалига чиқиш учун баҳслар бўлиб ўтади. Япония 15:30 да Ироқ, Эрон эса 18:30 да КХДР билан учрашади.

Видео