Буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур томонидан ёзилган «Темур тузуклари» асари веб-сайт кўринишида тақдим этилди.

Амир Темур таваллудининг 675 йиллиги муносабати билан (2011 йилда) Ўзбекистонда биринчи Президент Ислом Каримов таклифига биноан давлат раҳбари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, мамлакат ва армияни бошқариш тамойиллари ўз ифодасини топган асар давлат раҳбарининг сўзбоши остида нашр этилган эди.

Веб-сайтни ишлаб чиқишда мазкур асарда қўлланилган матнлар, миниатюралар, рангли суратлар ва иллюстрациялардан фойдаланилди. Мазкур манба орқали Амир Темур биографияси, унинг ҳаётига оид қизиқарли маълумотларни ўқиш ёки юклаб олиш мумкин.

Лойиҳа Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилди