23−25 сентябрь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 100 минг доллар бўлган турнирда 31 мамлакатдан 229 спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон термасидан уч спортчи — Муҳаммадлазиз Қаюмов, (73 кг гача вазн тоифасида), Суҳроб Турсунов (73 кг гача) ва Эрбол Рустамов (90 кг гача) қатнашди.

Қаюмов ва Рустамов саралаш раундларидан ўта олмади, айни пайтда Турсунов бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Косово вакили Акила Гяков устидан «иппон» билан соф ғолибликка эришди.

Мусобақа шартига кўра, биринчи ўринни қўлга киритган спортчи олтин медаль ва 3000 доллар (дзюдочи — 2400, мураббий — 600), иккинчи ўрин учун кумуш медаль ва 2000 доллар (дзюдочи — 1600, мураббий — 400) ва икки учинчи ўрин эгаси бронза медали билан биргаликда 1000 доллардан (дзюдочи — 800, мураббий — 200)дан ютуққа эга бўлади.

Видео