23 сентябрь куни Майами (АҚШ, Оклахома)да бўлиб ўтган профессионал бокс мусобақаси доирасида ўзбек боксчиси Хуршид Норматов рингга кўтарилди.

Ўзбекистон вакили америкалик 26 ёшли Томас Бернардга қарши рингга чиқди. Жанг иккинчи раундда Хуршидбек рақибига чап томондан кучли зарба бериб, уни нокаутга учратганидан сўнг якунланди.

Қайд этиб ўтамиз, Норматов Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 та жанг учун уч йиллик шартнома имзолаган. 25 июнда у Ромон Барберга қарши дебют учрашувини ўтказиб, ғалаба қозонди.

25 ёшли Норматов 2010, 2011, 2013, 2014 йилларда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди, 2013 йилги Жаҳон Универсиадаси кумуш медали соҳиби.

Жанг видеоси